Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви доирасидан ўрин олган Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Ўйиндан сўнг одатга мувофиқ терма жамоа бош мураббийлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
- Ғалабага нима етишмади?
- (кулиб) Менимча гол! Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлашимча, йигитлар ишончни оқлади.
- Дурангдан кейин футболчилар ва сизнинг кайфиятингиз қандай?
- Бир нарсани тушуниш керак бугун ютқазишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Бир нарса ҳақиқат: корейслар фаворит, биз энди 2 ва 3 ўринлар учун ўйнаймиз. Буёғига бу ўйинни унутиб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.
- Учрашув аввалидан катта куч сарфлаш корейсларга кутилмаган совға бўлибди.
- Биз ўйинни шундай бошламасак бўлмасди. Чунки мезбон эдик. Агар биз шундай ўйнамасак корейслар катта куч билан олдинга ўтарди.
- Қатарга қарши ўйинда ҳам шу таркибг
...
Davomi