|
Bosh sahifa » 2012 » Sentabr » 12 » Миржалол Қосимов: Ғалабага гол етишмади
01:13 Миржалол Қосимов: Ғалабага гол етишмади |
Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви доирасидан ўрин олган Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Ўйиндан сўнг одатга мувофиқ терма жамоа бош мураббийлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди. - Ғалабага нима етишмади? - (кулиб) Менимча гол! Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлашимча, йигитлар ишончни оқлади. - Дурангдан кейин футболчилар ва сизнинг кайфиятингиз қандай? - Бир нарсани тушуниш керак бугун ютқазишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Бир нарса ҳақиқат: корейслар фаворит, биз энди 2 ва 3 ўринлар учун ўйнаймиз. Буёғига бу ўйинни унутиб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим. - Учрашув аввалидан катта куч сарфлаш корейсларга кутилмаган совға бўлибди. - Биз ўйинни шундай бошламасак бўлмасди. Чунки мезбон эдик. Агар биз шундай ўйнамасак корейслар катта куч билан олдинга ўтарди. - Қатарга қарши ўйинда ҳам шу таркибга ишонч билдирасизми? - Бунисини вақт кўрсатади. - Қатар билан бўладиган учрашувдан аввал Ироқ билан Доҳада ўйнайсизлар. Бу картани очиш эмасми? - Бошқа иложимиз йўқ. Сабаби, рақибни Тошкентни олиб келиш жуда қийин. Ўртоқлик учрашуви ўтказсак яхши бўлади. Оддий мисол Кувайт билан ўйнамаганимизда бугун бундай ҳаракат қилмасдик. Манба: fk.uz
|
Kategoriya: Boshqalar |
Ko'rishlar: 1282 |
Qo'shdi: ELECTRON
| Reyting: 0.0/0 |
|
|
| | |